Yangilik! Saytning Android tizimida ishlovchi telefonlar uchun qulay bo'lgan mobil versiyasi ishga tushdi. Uni hoziroq "yuklab oling" Yuqori tezlikda ishlovchi kam traffik iste'mol qiluvchi qulay dastur.

Бола парвариши таътилидан ишга кайтганда иш урни кискартирлган булса ходимнинг кандай хукуклари бор?

3 yoqtirishlar 0 yoqtirmasliklar
1,207 marta o`qilgan
so`raldi Ayollar mehnatida Анвар (24 ochkolar) tomonidan

Менинг синглим банк ходимаси хозирда бола парвариши таътилида .Ишга кайтиш учун ариза ёзишга борган экан Унга аввалги иш урни кискартирилганлигини ва агар ишга кайтса бошка лавозим яъни аввалги лавозимидан паст булган лавозим таклиф килиб , келажакда хозирги таклиф килинаётган лавозими хам кискартирилган такдирда хеч кандай иш урни даъво килмасилиги тугрисида тилхат ёзиб беришини талаб килаяпти. Бу канчалик тугри ва конунга мувофик? бу холатда менинг Синглимнинг хукулари бузилмаяптими? Синглимнинг 2 нафар 3 ёшга тулмаган фарзанди бор..Синглимнинг хукуклари ва имтиёзлари кайси конун хужжатлар билан химоя килинган ва кафолатланган? Агар ушбу холат буйича шикоят килишга тугри келса кимга мурожаат килиш керак? батавсил жавоб берсангиз.Олдиндан котта рахмат

1 ta javob

0 yoqtirishlar 0 yoqtirmasliklar
javob berildi admin (1,942 ochkolar) tomonidan
 
Eng yaxshi javob

Ассалому-алайкум! Ушбу ҳолатда сизнинг синглингиздан бундай мазмунда тилхат ёзиб беришни талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Тилхат мажбурлов, қистов одтида ёзилмайди.

Меҳнат кодексининг 237-моддасига кўра, Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади. Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади.

Штатлар қисқариши натижасида ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳам (Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-банди) иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш ҳисобланади. Сизнинг саволингиз бўйича корхона бутунлай тугатилмаган. Шу боис иш берувчи сизнинг синглингиз билан меҳнат шартномасини штат қисқариши муносабати билан бекоқ қилишга ҳаққи йўқ.

Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 103-моддасида штатлар қисқарганда бир хил лавозимдаги кимларга корхонада қолишга устунлик ҳуқуқи бериш тўғрисидаги қоида бор. Бунга кўра, ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.

Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади:

1) қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;

2) оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга;

3) мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;

4) ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида тегишли мутахассислик бўйича малакасини ошираётган ходимларга ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларини тамомлаган шахсларга ўқишни тугатгандан сўнг мутахассислиги бўйича ишлаётган тақдирда икки йил мобайнида;

5) мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахсларга;

6) уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;

7) атом объектларидаги фалокатлар оқибатида келиб чиққан оширилган радиация нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллиги ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга; ногиронлиги атом объектларидаги фалокатлар муносабати билан бошланганлиги аниқланган ногиронларга; ана шундай фалокатлар ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш ишлари қатнашчиларига, шунингдек мазкур зоналардан эвакуация қилинган ёки кўчирилган шахсларга ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга.

Агар сизнинг синглингиз шундай устунликка эга бўлса ҳам у билан меҳнат шартномасини бу ҳолатда бекор қилиш мумкин эмас. Аммо бу қўшимча асос бўлиб, бусиз ҳам 3 ёшгача боласи бор аёллар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш мумкин эмаслигини юқорида келтириб ўтдик.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида”ги қарорининг 51-бандига кўра, Меҳнат шартномасини қонунни очиқ-ойдин бузган ҳолда бекор қилиш деб Меҳнат кодекси 237-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган, яъни иш берувчига аёллар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўймайдиган ҳолатлар маълум бўлганда бекор қилишга айтилади, деган қоида бор.

Синглингизнинг ушбу ҳуқуқлари бузилган, деб ҳисобласангиз, Касаба уюшмалари Федерациясига (Ишонч телефони қисқа рақами: 1092, тўлиқ: +99871 200 10 92), фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга, прокуратура органларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Асос бўлувчи тегишли ҳужжатларни юклаб олинг:

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида”ги қарори

Eng faol sayt a`zolari
bu oy:
  1. Otabekjonxon - 3 ochko
  2. Elbek - 2 ochko
  3. Salima888 - 1 ochko
  4. Ibratjon - 1 ochko
  5. Shohista - 1 ochko
Gute Mathe-Fragen - Bestes Mathe-Forum
Kadrovik.uz saytining "Savol-javob" bo'limiga xush kelibsiz. Savollaringizga mutaxassislar javob berishadi. Javoblar va huquqiy maslahatlar qonun kuchiga ega emasligini va davlat organlarida hamda sudda biror narsani asoslashda inobatga olinmasligini yodda tuting. Telegramda bog'lanish uchun rasmiy kanalimiz:

@kadrovik.uz

Avvalgi savol-javob bo'limiga o'tish uchun

Eski savollar ni bosing

Yangilik! Saytning Android ilovasini yuklab oling

Mashhur teglar

tatillar ish-haqi мехнат иш-вақти хомиладорлик-ва-туғиш-таътили dam-olish-vaqti ҳомиладорлик-ва-туғиш-таътили mehnat-shartnomasini-bekor-qilish haq йиллик-меҳнат-таътили таътили mehnat-shartnomasi меҳнатга-лаёқатсизлик tolash таътиллар mehnat-daftarchasi шарртномалар халқаро ishga-kirish isga-qabul-qilish mehnatga алимент соатбай йиллик меҳнат тугуш_таътилидан_ишга_кайтиш мехнат-интизоми dekret-tatili uzbek хужжатлари dasturshi ayollar-mehnati бўлими #xujjat бола-парвариши-таътили интизомий меҳнат-шартномасини-бекор-қилиш tatilga xizmat-safari меҳнат-шартномаси кадрлар ўқитувчи имтиёзли-пенсия 12 dekeretni-hisoblash меҳнат-дафтарчаси докторант tolaw ҳайфсан фойдаландим расчётний tugriq ozbek туғрисида - тез-ёрдам-ҳайдовчиси шартномаси-бекор-қилиш savollar bolalar-bogchasi 2yosh хомила нобут talaba-ish булиши иш-ҳақи pondlar маълумотнома ногиронлик прогул иш-даврида-ўқиш davolanish ярим_ставка tatilidan #internet #litzenziya #dizayner #dizayn дафтарчаси жазо бериладими malaka-toifasi ятт keyin на hujjat тулаш муддатли-меҳнат-шартномаси вақтинча-вазифа-бажарувчи салом ishsizlik-nafaqasi nafaqasi chet-elda-ishlash лавозим-йўриқномаси классификатор юклама педагогик malaka-oshirish бериш компенсация ijtimoy-himoya

Eng ko`p ko`rilgan savollar, oxirgi 3 kunda

  1. Hujjatlar toʻplami (0)
  2. Mehnat daftarchasi (0)
  3. Derret puli xisoblanish xaqida (0)
7 onlayn
0 sayt a`zosi va 7 mehmon
Bugungi tashriflar : 1730
Kechagi tashriflar : 2912
Barcha tashriflar : 1426358

Xuddi shunday savol-javob sayt yaratmoqchimisiz? Murojaat qiling.

E-mail: the-man@list.ru

Telegram: @aplyto
×

Bizning Facebook sahifamizga "Like" bosing!

Obunachimiz bo`ling!

...