Yangilik! Saytning Android tizimida ishlovchi telefonlar uchun qulay bo'lgan mobil versiyasi ishga tushdi. Uni hoziroq "yuklab oling" Yuqori tezlikda ishlovchi kam traffik iste'mol qiluvchi qulay dastur.

Бола парвариши таътилидан яна тугрук таътилига чикиш мумкинми?

2 yoqtirishlar 1 yoqtirmaslik
1,424 marta o`qilgan
so`raldi Ayollar mehnatida Анвар (24 ochkolar) tomonidan

Менинг рафикам хозирда бола парвариши таътилида фарзанди 18 май куни 2 ёшга тулади . Рафикам бола парвариш таътилидан ишга кайтмасдн яна тугрук таътилига чикиши мумкинми ва унга тугрук таътили учун нафака кандай тартибда фоизларда туланади? ушбу холт буйича кандай меъёрий хужжатлар мавжуд? батавсил жавоб берсангиз..Жавоб учун олдиндан рахмат.

1 ta javob

2 yoqtirishlar 0 yoqtirmasliklar
javob berildi admin (1,942 ochkolar) tomonidan
 
Eng yaxshi javob

Ассалому-алайкум! Меҳнат кодексининг 233-моддасига кўра, Аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 йил 1 апрелдаги 21-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 46-бандига кўра, Ходим йиллик (асосий ва қўшимча) таътилда ва болани парваришлаш учун таътилда бўлган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилганда, нафақа ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча кунлари учун берилади. Болани парваришлаш бўйича таътил даври учун нафақа тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ва таътил бошланишидан олдинги 12 ой мобайнида олинган мукофотларнинг ўртача ойлик суммасидан ҳисоблаб чиқарилади. Бунда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилган кунига бўлган тариф ставкаси жойларда белгиланган туман коэффициенти ва устамаларни ҳисобга олган ҳолда олинади.

Демак, сизнинг турмуш ўртоғингизга ҳам тўлиқ миқдорда ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қарорининг 23-бандига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тайинлаш  тартибига ўзгартиришлар киритилди ва табақалаштирилди. Унга асосан, аёл ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқишидан олдин ишлаган вақтига қараб унга тайинланадиган нафақа фарқланади. Бунда ишланган вақт давомийлиги биринчи марта ишга кирган кундан, узоқ танаффусдан, яъни ўз меҳнат фаолиятини 12 ойдан кўп танаффусдан кейин давом эттираётганларга ишни давом эттирган кунидан бошлаб ҳисобланади. Бунда нафақа миқдори қуйидагича тўланади:

ишга олинган кундан бошлаб 6 ойгача – ходимни ҳомиладорлик ва туғиш таътили даври учун ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақининг 50%и миқдорида;

6 ойдан 12 ойгача – ходимни ҳомиладорлик ва туғиш таътили даври учун ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақининг 75%и миқдорида;

12 ойдан ортиқ – ходимни ҳомиладорлик ва туғиш таътили даври учун ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақининг 100%и миқдорида.

Сизнинг турмуш ўртоғингиз ҳам узоқ танаффусдан кейин (12 ойдан ортиқ) меҳнат фаолиятини амалда давом эттирмаётган бўлса, шунга мувофиқ тўланади. Бунда танаффусдан кейин ҳали ишга чиқмаган бўлса, 1-тоифа бўйича (6 ойгача) ходимни ҳомиладорлик ва туғиш таътили даври учун ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақининг 50 % миқдорида тўланади.

Юқоридаги асос бўлувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни *doc форматда кўчириб олинг:

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қарори.

“Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом.

Eng faol sayt a`zolari
bu oy:
  1. Otabekjonxon - 3 ochko
  2. Elbek - 2 ochko
  3. Salima888 - 1 ochko
  4. Ibratjon - 1 ochko
  5. Shohista - 1 ochko
Gute Mathe-Fragen - Bestes Mathe-Forum
Kadrovik.uz saytining "Savol-javob" bo'limiga xush kelibsiz. Savollaringizga mutaxassislar javob berishadi. Javoblar va huquqiy maslahatlar qonun kuchiga ega emasligini va davlat organlarida hamda sudda biror narsani asoslashda inobatga olinmasligini yodda tuting. Telegramda bog'lanish uchun rasmiy kanalimiz:

@kadrovik.uz

Avvalgi savol-javob bo'limiga o'tish uchun

Eski savollar ni bosing

Yangilik! Saytning Android ilovasini yuklab oling

Mashhur teglar

tatillar ish-haqi мехнат иш-вақти хомиладорлик-ва-туғиш-таътили dam-olish-vaqti ҳомиладорлик-ва-туғиш-таътили mehnat-shartnomasini-bekor-qilish haq йиллик-меҳнат-таътили таътили mehnat-shartnomasi меҳнатга-лаёқатсизлик tolash таътиллар mehnat-daftarchasi шарртномалар халқаро ishga-kirish isga-qabul-qilish mehnatga алимент соатбай йиллик меҳнат тугуш_таътилидан_ишга_кайтиш мехнат-интизоми dekret-tatili uzbek хужжатлари dasturshi ayollar-mehnati бўлими #xujjat бола-парвариши-таътили интизомий меҳнат-шартномасини-бекор-қилиш tatilga xizmat-safari меҳнат-шартномаси кадрлар ўқитувчи имтиёзли-пенсия 12 dekeretni-hisoblash меҳнат-дафтарчаси докторант tolaw ҳайфсан фойдаландим расчётний tugriq ozbek туғрисида - тез-ёрдам-ҳайдовчиси шартномаси-бекор-қилиш savollar bolalar-bogchasi 2yosh хомила нобут talaba-ish булиши иш-ҳақи pondlar маълумотнома ногиронлик прогул иш-даврида-ўқиш davolanish ярим_ставка tatilidan #internet #litzenziya #dizayner #dizayn дафтарчаси жазо бериладими malaka-toifasi ятт keyin на hujjat тулаш муддатли-меҳнат-шартномаси вақтинча-вазифа-бажарувчи салом ishsizlik-nafaqasi nafaqasi chet-elda-ishlash лавозим-йўриқномаси классификатор юклама педагогик malaka-oshirish бериш компенсация ijtimoy-himoya

Eng ko`p ko`rilgan savollar, oxirgi 3 kunda

  1. Hujjatlar toʻplami (0)
  2. Mehnat daftarchasi (0)
  3. Derret puli xisoblanish xaqida (0)
5 onlayn
0 sayt a`zosi va 5 mehmon
Bugungi tashriflar : 1755
Kechagi tashriflar : 2912
Barcha tashriflar : 1426383

Xuddi shunday savol-javob sayt yaratmoqchimisiz? Murojaat qiling.

E-mail: the-man@list.ru

Telegram: @aplyto
×

Bizning Facebook sahifamizga "Like" bosing!

Obunachimiz bo`ling!

...