Yangilik! Saytning Android tizimida ishlovchi telefonlar uchun qulay bo'lgan mobil versiyasi ishga tushdi. Uni hoziroq "yuklab oling" Yuqori tezlikda ishlovchi kam traffik iste'mol qiluvchi qulay dastur.

Туғруқ таътилидан кейин ишга чиқиш

1 yoqtirish 0 yoqtirmasliklar
1,170 marta o`qilgan
so`raldi Ta'tillarda Бахтиёр tomonidan

Тиббиёт хамширасининг  туғруқ таътилидан кейин фарзанди 10 ойлик бўлса, оилавий шароити  қийинлиги сабабли  фарзандини қайнонаси парваришига бериб иш фаолиятини давом эттириш мумкинми ? иш берувчи томонидан унинг фарзанди  бир ёшга хам тўлмаганлигини бахона қилиб иш чиқишини рад этиши мумкинми? Бундай холатлар бўйича мехнат қонунларида қандай тартиблар мавжуд ? 

1 ta javob

1 yoqtirish 0 yoqtirmasliklar
javob berildi admin (1,942 ochkolar) tomonidan

Меҳнат кодексининг 234-моддаси 1-қисмига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади.
Шу модданинг 5-қисмига кўра эса, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.
Шунга асосан, бундай аёл ўз хоҳишига кўра ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагач, (яъни туққанидан кейин 56 кун, агар эгизак фарзанд кўрган бўлса, 70 кундан кейин) бола парвариши учун таътил олиши мумкин, иш берувчи бундай таътилни беришга мажбур. Худди шунингдек, истаган пайтда ишга тушиши, таътилдан қайтиши мумкин, иш берувчи унинг иш ўрнига кимни ишга олган бўлишидан қатъи назар, аёлга иш жойини бўшатиб бериши шарт.
Сизнинг вазиятингизда ҳам 10 ойлик боласи бор аёл ишга чиқиши мумкин ва иш берувчиси уни ишини қайтариб бериши шарт. Чунки бу иш ўрни шу аёлга тегишли бўлган ва у билан ҳали меҳнат муносабатлари давом этиб келмоқдаТуғилган фарзанднинг ёши аҳамиятга эга эмас. Аёлга бола парвариши учун таътил олиш — бу ҳуқуқ. Мажбурият эмас. Истаган пайти бу ҳуқуқидан фойдаланишни тўхтатиши мумкин.

Агар иш берувчи бу ҳуқуқизни бузса, ишонч телефонларига, жумладан, Касаба уюшмалари Федерациясининг 1092 қисқа рақамига мурожаат қилинг, бузилган ҳуқуқингизни тезда тиклаб беришда амалий ёрдам беришади.

Eng faol sayt a`zolari
bu oy:
  1. Otabekjonxon - 3 ochko
  2. Ma'ruf - 1 ochko
  3. Shamsiddin - 1 ochko
  4. Adizjon - 1 ochko
Gute Mathe-Fragen - Bestes Mathe-Forum
Kadrovik.uz saytining "Savol-javob" bo'limiga xush kelibsiz. Savollaringizga mutaxassislar javob berishadi. Javoblar va huquqiy maslahatlar qonun kuchiga ega emasligini va davlat organlarida hamda sudda biror narsani asoslashda inobatga olinmasligini yodda tuting. Telegramda bog'lanish uchun rasmiy kanalimiz:

@kadrovik.uz

Avvalgi savol-javob bo'limiga o'tish uchun

Eski savollar ni bosing

Yangilik! Saytning Android ilovasini yuklab oling

Mashhur teglar

tatillar ish-haqi мехнат иш-вақти хомиладорлик-ва-туғиш-таътили dam-olish-vaqti ҳомиладорлик-ва-туғиш-таътили mehnat-shartnomasini-bekor-qilish haq йиллик-меҳнат-таътили таътили mehnat-shartnomasi меҳнатга-лаёқатсизлик tolash таътиллар mehnat-daftarchasi шарртномалар халқаро isga-qabul-qilish mehnatga алимент соатбай йиллик меҳнат тугуш_таътилидан_ишга_кайтиш ishga-kirish мехнат-интизоми dekret-tatili uzbek хужжатлари dasturshi ayollar-mehnati бўлими #xujjat бола-парвариши-таътили интизомий меҳнат-шартномасини-бекор-қилиш tatilga xizmat-safari меҳнат-шартномаси кадрлар ўқитувчи имтиёзли-пенсия 12 dekeretni-hisoblash меҳнат-дафтарчаси докторант tolaw ҳайфсан фойдаландим расчётний tugriq ozbek туғрисида - тез-ёрдам-ҳайдовчиси шартномаси-бекор-қилиш savollar bolalar-bogchasi 2yosh хомила нобут talaba-ish булиши иш-ҳақи pondlar маълумотнома ногиронлик прогул иш-даврида-ўқиш davolanish ярим_ставка tatilidan #internet #litzenziya #dizayner #dizayn дафтарчаси жазо бериладими malaka-toifasi ятт keyin на hujjat тулаш муддатли-меҳнат-шартномаси вақтинча-вазифа-бажарувчи салом ishsizlik-nafaqasi nafaqasi chet-elda-ishlash лавозим-йўриқномаси классификатор юклама педагогик malaka-oshirish бериш компенсация ijtimoy-himoya

Eng ko`p ko`rilgan savollar, oxirgi 3 kunda

4 onlayn
0 sayt a`zosi va 4 mehmon
Bugungi tashriflar : 972
Kechagi tashriflar : 1272
Barcha tashriflar : 1404458

Xuddi shunday savol-javob sayt yaratmoqchimisiz? Murojaat qiling.

E-mail: the-man@list.ru

Telegram: @aplyto
×

Bizning Facebook sahifamizga "Like" bosing!

Obunachimiz bo`ling!

...