Yangilik! Saytning Android tizimida ishlovchi telefonlar uchun qulay bo'lgan mobil versiyasi ishga tushdi. Uni hoziroq "yuklab oling" Yuqori tezlikda ishlovchi kam traffik iste'mol qiluvchi qulay dastur.

Кетма-кет турлича таътилга чиқиш ҳақида

0 yoqtirishlar 0 yoqtirmasliklar
77 marta o`qilgan
so`raldi Ta'tillarda Кулдашбек tomonidan

Ассалому алейкум! Саволим шундан иборатки, агар ходим аввал мехнат таътилига чикиб, сунгра Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақага чикиши мумкинми? Кандай холатларда? Шу борада батафсил маълумот беришингизни сурайман. Олдиндан рахмат!

1 ta javob

0 yoqtirishlar 0 yoqtirmasliklar
javob berildi admin (1,942 ochkolar) tomonidan
 
Eng yaxshi javob

Ходимга ҳар қандай вазиятда ва вақтда ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилади. Меҳнат кодексининг 233-моддасига кўра, аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.
Сизнинг саволингиздаги ҳолатда ҳомиладор аёлга йиллик асосий таътил унинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдинга берилишини тушуниш мумкин. Меҳнат кодексининг 143 ва 231-моддаларига кўра, ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра, тегишлича ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин ёхуд болани парваришлаш таътилидан кейин берилади.
Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 145-моддасига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда аёлнинг йиллик асосий таътили муддати узайтирилади ёки бошқа кунга кўчирилади. Иккала таътил муддати баравар ўтишига йўл қўйилмайди.
 
Бошқача қилиб айтганда, ҳомиладорлик ва туғиш таътилини олиш учун ҳомиладорлик фактининг ўзи етарли. Аёлнинг қанча ишлагани, таътилда эканлиги аҳамиятсиз. Аммо, ушбу таътил тури ьўйича тўланадиган нафақанинг миқдори аёлнинг ишни бошлаганига қанча бўлганлигига боғлиқ. 

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (27.12.2016  йилдаги ПҚ-2699-сон) Қарори билан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тайинлаш  тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Унга мувофиқ ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси миқдори ҳақиқатда ишланган вақтга боғлиқ ҳолда табақалаштирилади. Шу билан бирга ишланган вақт  биринчи маротаба ишга кирганлар учун ҳам, ўз меҳнат фаолиятини 12 ойдан кўп танаффусдан кейин давом эттираётганлар учун ҳам ҳисобга олинади:

  • ишга олинган кундан бошлаб 6 ойгача – 50%;
  • 6 ойдан 12 ойгача – 75%;
  • 12 ойдан ортиқ – 100%.

Масаланаёл илк маротаба ишга кирди ва 6 ой ҳам ишламасдан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқяптиУнга ўртача ойлик иш ҳақининг 50%имиқдорида нафақа тайинланадиЁки яна бир бошқа мисол – аёл бир йилдан ортиқ муддат мобайнида ҳеч қаерда ишламадиишга кирди ва орадан 11 ой ўтиб, ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқяптиУ ўзининг ўртача ойлик иш ҳақининг 75%и миқдорида нафақа олиши мумкин.

Қўшимча сифатида бола парвариши таътилидан яна тугрук таътилига чикиш мумкинми? саволининг жавобини ҳам ўқинг.

Eng faol sayt a`zolari
bu oy:
  1. Otabekjonxon - 3 ochko
  2. Ma'ruf - 1 ochko
  3. Shamsiddin - 1 ochko
  4. Adizjon - 1 ochko
Gute Mathe-Fragen - Bestes Mathe-Forum
Kadrovik.uz saytining "Savol-javob" bo'limiga xush kelibsiz. Savollaringizga mutaxassislar javob berishadi. Javoblar va huquqiy maslahatlar qonun kuchiga ega emasligini va davlat organlarida hamda sudda biror narsani asoslashda inobatga olinmasligini yodda tuting. Telegramda bog'lanish uchun rasmiy kanalimiz:

@kadrovik.uz

Avvalgi savol-javob bo'limiga o'tish uchun

Eski savollar ni bosing

Yangilik! Saytning Android ilovasini yuklab oling

Mashhur teglar

tatillar ish-haqi мехнат иш-вақти хомиладорлик-ва-туғиш-таътили dam-olish-vaqti ҳомиладорлик-ва-туғиш-таътили mehnat-shartnomasini-bekor-qilish haq йиллик-меҳнат-таътили таътили mehnat-shartnomasi меҳнатга-лаёқатсизлик tolash таътиллар mehnat-daftarchasi шарртномалар халқаро isga-qabul-qilish mehnatga алимент соатбай йиллик меҳнат тугуш_таътилидан_ишга_кайтиш ishga-kirish мехнат-интизоми dekret-tatili uzbek хужжатлари dasturshi ayollar-mehnati бўлими #xujjat бола-парвариши-таътили интизомий меҳнат-шартномасини-бекор-қилиш tatilga xizmat-safari меҳнат-шартномаси кадрлар ўқитувчи имтиёзли-пенсия 12 dekeretni-hisoblash меҳнат-дафтарчаси докторант tolaw ҳайфсан фойдаландим расчётний tugriq ozbek туғрисида - тез-ёрдам-ҳайдовчиси шартномаси-бекор-қилиш savollar bolalar-bogchasi 2yosh хомила нобут talaba-ish булиши иш-ҳақи pondlar маълумотнома ногиронлик прогул иш-даврида-ўқиш davolanish ярим_ставка tatilidan #internet #litzenziya #dizayner #dizayn дафтарчаси жазо бериладими malaka-toifasi ятт keyin на hujjat тулаш муддатли-меҳнат-шартномаси вақтинча-вазифа-бажарувчи салом ishsizlik-nafaqasi nafaqasi chet-elda-ishlash лавозим-йўриқномаси классификатор юклама педагогик malaka-oshirish бериш компенсация ijtimoy-himoya

Eng ko`p ko`rilgan savollar, oxirgi 3 kunda

6 onlayn
0 sayt a`zosi va 6 mehmon
Bugungi tashriflar : 1355
Kechagi tashriflar : 1272
Barcha tashriflar : 1404841

Xuddi shunday savol-javob sayt yaratmoqchimisiz? Murojaat qiling.

E-mail: the-man@list.ru

Telegram: @aplyto
×

Bizning Facebook sahifamizga "Like" bosing!

Obunachimiz bo`ling!

...