Yangilik! Saytning Android tizimida ishlovchi telefonlar uchun qulay bo'lgan mobil versiyasi ishga tushdi. Uni hoziroq "yuklab oling" Yuqori tezlikda ishlovchi kam traffik iste'mol qiluvchi qulay dastur.

мехнат шартномаси бекор қилиниши учун асос

0 yoqtirishlar 0 yoqtirmasliklar
38 marta o`qilgan
so`raldi Mehnat shartnomasini bekor qilishda Raimqulov Elbek (12 ochkolar) tomonidan
Ходим-неччи-кун-сабабсиз-равишда-ишга-чиқмаса-мехнат-шартномаси-бекор-қилиниши-учун-асос-бўлади?

2 Javoblar

0 yoqtirishlar 0 yoqtirmasliklar
javob berildi admin (2,409 ochkolar) tomonidan

Ходим билан у меҳнат интизомини бир марта бузганлиги сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 4-банди, яъни 4) ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлигига асосланади.

Ушбу нормага кўра, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати:

  1. ички меҳнат тартиби қоидалари;
  2. корхона мулкдори билан корхона раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси;
  3. айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом ҳақидаги низом ва уставлар билан белгиланади.

Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бузиши қўпол тусга эгалиги ёки эга эмаслиги ҳар бир муайян ҳолда содир қилинган ножўя ҳаракатнинг оғир-енгиллигига ҳамда бундай бузиш туфайли келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларга қараб ҳал этилади.

Шундай экан, корхонангизнинг ички меҳнат тартиби қоидаларига қаранг. Унда меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати берилган бўлиши керак. Агар унда ходимнинг сабабсиз неча соат (ёки кун) ишда бўлмаслиги бир марта қўпол бузиш сифатида кўрсатилган бўлса ва ходим шунча вақт мобайнида узрсиз сабабларга кўра ишга келмаса, у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин.

0 yoqtirishlar 0 yoqtirmasliklar
javob berildi admin (2,409 ochkolar) tomonidan
Унутманг, ушбу асос билан меҳнат шартномасини бекор қилиш интизомий жазо қўллаш ҳисобланиб, бунда кодекснинг 182-моддасида белгиланган тартибга риоя қилиниши лозим.

Унга кўра,

Интизомий жазолар ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади (82-модда).

Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши унинг илгари содир қилган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди.

Интизомий жазони қўлланишда содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.

Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин.

Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан бир ой ичида қўлланилади.

Ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб олти ой ўтганидан, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижасида аниқланганда эса, — содир этилган кундан бошлаб икки йил ўтганидан кейин жазони қўллаб бўлмайди. Жиноий иш бўйича иш юритилган давр бу муддатга кирмайди.

Интизомий жазо берилгани тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) ёки қарор ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади.
Шунингдек, Кодекснинг 102-моддаси 5-қисмига кўра, Меҳнат шартномаси ходим айбли хатти-ҳаракатлар содир этганлиги муносабати билан бекор қилинган ҳолларда (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари), иш берувчи ходимни меҳнатга оид муносабатларнинг бекор қилиниши тўғрисида камида уч кун олдин хабардор қилади ёки унга шунга мутаносиб компенсация тўлайди.
Eng faol sayt a`zolari
bu oy:
  1. Zafar12345 - 1 ochko
Gute Mathe-Fragen - Bestes Mathe-Forum
Kadrovik.uz saytining "Savol-javob" bo'limiga xush kelibsiz. Savollaringizga mutaxassislar javob berishadi. Javoblar va huquqiy maslahatlar qonun kuchiga ega emasligini va davlat organlarida hamda sudda biror narsani asoslashda inobatga olinmasligini yodda tuting. Telegramda bog'lanish uchun rasmiy kanalimiz:

@kadrovik.uz

Avvalgi savol-javob bo'limiga o'tish uchun

Eski savollar ni bosing

Yangilik! Saytning Android ilovasini yuklab oling

Mashhur teglar

tatillar ish-haqi мехнат хомиладорлик-ва-туғиш-таътили ҳомиладорлик-ва-туғиш-таътили иш-вақти mehnat-shartnomasini-bekor-qilish dam-olish-vaqti haq меҳнатга-лаёқатсизлик йиллик-меҳнат-таътили таътили mehnat-shartnomasi ishga-kirish tolash таътиллар mehnat-daftarchasi шарртномалар халқаро isga-qabul-qilish mehnatga алимент меҳнат-шартномаси соатбай йиллик меҳнат тугуш_таътилидан_ишга_кайтиш меҳнат-дафтарчаси ozbek мехнат-интизоми dekret-tatili uzbek хужжатлари ayollar-mehnati бўлими #xujjat бола-парвариши-таътили интизомий меҳнат-шартномасини-бекор-қилиш tatilga xizmat-safari кадрлар ўқитувчи имтиёзли-пенсия 12 ўриндошлик ставка_узгартириш mehnat-tatili bola-parvarishi-tatili интизомий-жазо туман-коэффициенти òrindosh dekeretni-hisoblash докторант tolaw ҳайфсан фойдаландим расчётний tugriq туғрисида - тез-ёрдам-ҳайдовчиси шартномаси-бекор-қилиш savollar bolalar-bogchasi 2yosh хомила нобут talaba-ish булиши иш-ҳақи dasturshi pondlar маълумотнома ногиронлик прогул иш-даврида-ўқиш vazifalari davolanish ярим_ставка tatilidan tugish #internet #litzenziya #dizayner #dizayn дафтарчаси жазо бериладими homiladorlik malaka-toifasi ятт keyin tatili на xizmat hujjat тулаш муддатли-меҳнат-шартномаси вақтинча-вазифа-бажарувчи
14 onlayn
0 sayt a`zosi va 14 mehmon
Bugungi tashriflar : 50999
Kechagi tashriflar : 51799
Barcha tashriflar : 4637075

Xuddi shunday savol-javob sayt yaratmoqchimisiz? Murojaat qiling.

E-mail: the-man@list.ru

Telegram: @aplyto
×

Bizning Facebook sahifamizga "Like" bosing!

Obunachimiz bo`ling!

Яндекс.Метрика
...