Yangilik! Saytning Android tizimida ishlovchi telefonlar uchun qulay bo'lgan mobil versiyasi ishga tushdi. Uni hoziroq "yuklab oling" Yuqori tezlikda ishlovchi kam traffik iste'mol qiluvchi qulay dastur.

Dekret haqida

1 yoqtirish 0 yoqtirmasliklar
108 marta o`qilgan
so`raldi Umumiy masalalarda Laylinur (4 ochkolar) tomonidan
Salom men kollejda o'qituvchi bulib ishlaganman  2017 yilda kollejdan  dekretga chiqdim,2019 yil avgust oyida yana ishga chiqishga ariza berdim lekin arizam qondirilmadi.Men hozirda homiladorman dekretdan dekretga chiqda pul tulanmaydi didi buxgaltirimiz,lekin ish bn ham taminlamayapti maslahat bering nima qilay,javob uchun oldindan rahmat.

1 ta javob

0 yoqtirishlar 0 yoqtirmasliklar
javob berildi admin (2,409 ochkolar) tomonidan

Ассалому-алайкум! Меҳнат кодексининг 233-моддасига кўра, Аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 йил 1 апрелдаги 21-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 46-бандига кўра, Ходим йиллик (асосий ва қўшимча) таътилда ва болани парваришлаш учун таътилда бўлган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилганда, нафақа ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча кунлари учун берилади. Болани парваришлаш бўйича таътил даври учун нафақа тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ва таътил бошланишидан олдинги 12 ой мобайнида олинган мукофотларнинг ўртача ойлик суммасидан ҳисоблаб чиқарилади. Бунда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилган кунига бўлган тариф ставкаси жойларда белгиланган туман коэффициенти ва устамаларни ҳисобга олган ҳолда олинади.

Демак, сизнинг турмуш ўртоғингизга ҳам тўлиқ миқдорда ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қарорининг 23-бандига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тайинлаш  тартибига ўзгартиришлар киритилди ва табақалаштирилди. Унга асосан, аёл ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқишидан олдин ишлаган вақтига қараб унга тайинланадиган нафақа фарқланади. Бунда ишланган вақт давомийлиги биринчи марта ишга кирган кундан, узоқ танаффусдан, яъни ўз меҳнат фаолиятини 12 ойдан кўп танаффусдан кейин давом эттираётганларга ишни давом эттирган кунидан бошлаб ҳисобланади. Бунда нафақа миқдори қуйидагича тўланади:

ишга олинган кундан бошлаб 6 ойгача – ходимни ҳомиладорлик ва туғиш таътили даври учун ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақининг 50%и миқдорида;

6 ойдан 12 ойгача – ходимни ҳомиладорлик ва туғиш таътили даври учун ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақининг 75%и миқдорида;

12 ойдан ортиқ – ходимни ҳомиладорлик ва туғиш таътили даври учун ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақининг 100%и миқдорида.

Сизнинг турмуш ўртоғингиз ҳам узоқ танаффусдан кейин (12 ойдан ортиқ) меҳнат фаолиятини амалда давом эттирмаётган бўлса, шунга мувофиқ тўланади. Бунда танаффусдан кейин ҳали ишга чиқмаган бўлса, 1-тоифа бўйича (6 ойгача) ходимни ҳомиладорлик ва туғиш таътили даври учун ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақининг 50 % миқдорида тўланади.

Юқоридаги асос бўлувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни *doc форматда кўчириб олинг:

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қарори.

“Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом.

Eng faol sayt a`zolari
bu oy:
  1. Lobar Rashidovna - 1 ochko
  2. Madinaxon - 1 ochko
Gute Mathe-Fragen - Bestes Mathe-Forum
Kadrovik.uz saytining "Savol-javob" bo'limiga xush kelibsiz. Savollaringizga mutaxassislar javob berishadi. Javoblar va huquqiy maslahatlar qonun kuchiga ega emasligini va davlat organlarida hamda sudda biror narsani asoslashda inobatga olinmasligini yodda tuting. Telegramda bog'lanish uchun rasmiy kanalimiz:

@kadrovik.uz

Avvalgi savol-javob bo'limiga o'tish uchun

Eski savollar ni bosing

Yangilik! Saytning Android ilovasini yuklab oling

Mashhur teglar

tatillar ish-haqi мехнат хомиладорлик-ва-туғиш-таътили ҳомиладорлик-ва-туғиш-таътили иш-вақти mehnat-shartnomasini-bekor-qilish dam-olish-vaqti haq меҳнатга-лаёқатсизлик йиллик-меҳнат-таътили таътили mehnat-shartnomasi ishga-kirish tolash таътиллар mehnat-daftarchasi шарртномалар халқаро isga-qabul-qilish mehnatga алимент соатбай йиллик меҳнат тугуш_таътилидан_ишга_кайтиш меҳнат-дафтарчаси ozbek мехнат-интизоми dekret-tatili uzbek хужжатлари ayollar-mehnati бўлими #xujjat бола-парвариши-таътили интизомий меҳнат-шартномасини-бекор-қилиш tatilga xizmat-safari меҳнат-шартномаси кадрлар ўқитувчи имтиёзли-пенсия 12 ўриндошлик mehnat-tatili bola-parvarishi-tatili интизомий-жазо туман-коэффициенти òrindosh dekeretni-hisoblash докторант tolaw ҳайфсан фойдаландим расчётний tugriq туғрисида - тез-ёрдам-ҳайдовчиси шартномаси-бекор-қилиш savollar bolalar-bogchasi 2yosh хомила нобут talaba-ish булиши иш-ҳақи dasturshi pondlar маълумотнома ногиронлик прогул иш-даврида-ўқиш vazifalari davolanish ярим_ставка tatilidan tugish #internet #litzenziya #dizayner #dizayn дафтарчаси жазо бериладими homiladorlik malaka-toifasi ятт keyin tatili на xizmat hujjat тулаш муддатли-меҳнат-шартномаси вақтинча-вазифа-бажарувчи салом

Eng ko`p ko`rilgan savollar, oxirgi 3 kunda

  1. Mehnat ta'tili (0)
16 onlayn
0 sayt a`zosi va 16 mehmon
Bugungi tashriflar : 19939
Kechagi tashriflar : 35596
Barcha tashriflar : 3073957

Xuddi shunday savol-javob sayt yaratmoqchimisiz? Murojaat qiling.

E-mail: the-man@list.ru

Telegram: @aplyto
×

Bizning Facebook sahifamizga "Like" bosing!

Obunachimiz bo`ling!

Яндекс.Метрика
...