Yangilik! Saytning Android tizimida ishlovchi telefonlar uchun qulay bo'lgan mobil versiyasi ishga tushdi. Uni hoziroq "yuklab oling" Yuqori tezlikda ishlovchi kam traffik iste'mol qiluvchi qulay dastur.

maosh to'lash tartibi

0 yoqtirishlar 1 yoqtirmaslik
79 marta o`qilgan
so`raldi Umumiy masalalarda Dilfuza (9 ochkolar) tomonidan
Men maktabda 1.5 stavka asosida dars beraman, ya'ni 30 soat. Bugalter menga 29 soatga pul to'ayman dedi. 30 soat uchun pul to'lanmaydi deydi. Shu to'g'rimi? Shu vaqtgacha 30 soatgacha to'lab kelgan edi. Uning aytishicha qaror chiqqan emish.

1 ta javob

0 yoqtirishlar 0 yoqtirmasliklar
javob berildi admin (2,409 ochkolar) tomonidan

Қонунчиликда унақа ўзгариш бўлгани йўқ.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 11-бандига кўра, ўриндошлар меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномасига мувофиқ:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклида – ҳақиқатда бажарилган иш учун;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклида – ишланган вақтга мутаносиб тарзда амалга оширилади.

Низомнинг 12-бандига кўра, меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида иш ҳақи ишнинг қиймати бўйича ҳисобланади.

Агар меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклида ўриндошга нормаланган топшириқ белгиланса, у ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш ходим томонидан амалда бажарилган иш учун ишнинг пировард натижаси бўйича тўланади.

Туман коэффициентлари ва иш ҳақига устамалар белгиланган туманларда ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга меҳнатга ҳақ тўлаш коэффициентлар ва устамалар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.

Низомнинг 13-бандига кўра, ўриндошлик асосидаги иш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори меҳнат унумдорлигига ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа шартларга қараб, ишланган вақтга пропорционал равишда, қонун ҳужжатларида белгиланган Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича биринчи разряд тариф коэффициенти асосида ҳисоблаб чиқилган миқдордан паст бўлиши мумкин эмас.

Низомнинг 25-бандига кўра эса, бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳолатлар бундан мустасно) ва бюджет ташкилотларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондида назарда тутилган маблағлар доирасида тўланади.

Шунга кўра, Сизга қўшиб берилган иш тегишли лавозим тўлиқ ставкасининг ярмидан ортиқ бўлмаса, Сизга пропорсионал равишда ишлаган вақтингиз учун тўлиқ иш ҳақи тўланади.

Ҳужжатни юклаб олинг!

Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низом

Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш МИҚДОРЛАРИ

Eng faol sayt a`zolari
bu oy:
  1. Lobar Rashidovna - 1 ochko
  2. Madinaxon - 1 ochko
Gute Mathe-Fragen - Bestes Mathe-Forum
Kadrovik.uz saytining "Savol-javob" bo'limiga xush kelibsiz. Savollaringizga mutaxassislar javob berishadi. Javoblar va huquqiy maslahatlar qonun kuchiga ega emasligini va davlat organlarida hamda sudda biror narsani asoslashda inobatga olinmasligini yodda tuting. Telegramda bog'lanish uchun rasmiy kanalimiz:

@kadrovik.uz

Avvalgi savol-javob bo'limiga o'tish uchun

Eski savollar ni bosing

Yangilik! Saytning Android ilovasini yuklab oling

Mashhur teglar

tatillar ish-haqi мехнат хомиладорлик-ва-туғиш-таътили ҳомиладорлик-ва-туғиш-таътили иш-вақти mehnat-shartnomasini-bekor-qilish dam-olish-vaqti haq меҳнатга-лаёқатсизлик йиллик-меҳнат-таътили таътили mehnat-shartnomasi ishga-kirish tolash таътиллар mehnat-daftarchasi шарртномалар халқаро isga-qabul-qilish mehnatga алимент соатбай йиллик меҳнат тугуш_таътилидан_ишга_кайтиш меҳнат-дафтарчаси ozbek мехнат-интизоми dekret-tatili uzbek хужжатлари ayollar-mehnati бўлими #xujjat бола-парвариши-таътили интизомий меҳнат-шартномасини-бекор-қилиш tatilga xizmat-safari меҳнат-шартномаси кадрлар ўқитувчи имтиёзли-пенсия 12 ўриндошлик mehnat-tatili bola-parvarishi-tatili интизомий-жазо туман-коэффициенти òrindosh dekeretni-hisoblash докторант tolaw ҳайфсан фойдаландим расчётний tugriq туғрисида - тез-ёрдам-ҳайдовчиси шартномаси-бекор-қилиш savollar bolalar-bogchasi 2yosh хомила нобут talaba-ish булиши иш-ҳақи dasturshi pondlar маълумотнома ногиронлик прогул иш-даврида-ўқиш vazifalari davolanish ярим_ставка tatilidan tugish #internet #litzenziya #dizayner #dizayn дафтарчаси жазо бериладими homiladorlik malaka-toifasi ятт keyin tatili на xizmat hujjat тулаш муддатли-меҳнат-шартномаси вақтинча-вазифа-бажарувчи салом

Eng ko`p ko`rilgan savollar, oxirgi 3 kunda

  1. Mehnat ta'tili (0)
15 onlayn
0 sayt a`zosi va 15 mehmon
Bugungi tashriflar : 21225
Kechagi tashriflar : 35596
Barcha tashriflar : 3075243

Xuddi shunday savol-javob sayt yaratmoqchimisiz? Murojaat qiling.

E-mail: the-man@list.ru

Telegram: @aplyto
×

Bizning Facebook sahifamizga "Like" bosing!

Obunachimiz bo`ling!

Яндекс.Метрика
...