Yangilik! Saytning Android tizimida ishlovchi telefonlar uchun qulay bo'lgan mobil versiyasi ishga tushdi. Uni hoziroq "yuklab oling" Yuqori tezlikda ishlovchi kam traffik iste'mol qiluvchi qulay dastur.

Тугрик таьтили

0 yoqtirishlar 0 yoqtirmasliklar
151 marta o`qilgan
so`raldi Ayollar mehnatida Умида8887imona (3 ochkolar) tomonidan
Ассалому Алейкум! Мен шифохонада хисобчи ловозимида ишлиман .2015 йил 6 марта  тугрик таьтилига чикаман  . 2018 йил 6 марта ишга борсам ариза езишга хозир жой йук , моаши сакланмаган таьтилга ариза ез жой булиши Билан чакирамиз дийишди .3 ойга маоши сакланмаган таьтилга ездим ариза. Маоши сакланмаган таьтилим тугагандан кейин борсам сизни жойингиз кискартирилди дийишди . Жой йук дийишди. Мени хозир кимга мурожат килсам булади ? Жавоб учун олдиндан Рахмат!!!

1 ta javob

0 yoqtirishlar 0 yoqtirmasliklar
javob berildi Azimjon (251 ochkolar) tomonidan
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 234-моддасига асосан ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади.

Меҳнат кодексининг 237-моддасига асосан ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади. Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади.

Ушбу норма талаблари доирасида Сизни ишга қабул қилмаслик ёки сизни ишга қабул қилишни рад этиш ғайриқонун ҳисобланади ва ушбу вазиятда Сиз Бандликка кўмаклашиш марказларидаги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларига, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашлари юридик бўлим ходимларига ҳамда прокуратура ёки бевосита судга мурожаат этишингиз мумкин.
Eng faol sayt a`zolari
bu oy:
  1. Zafar12345 - 1 ochko
Gute Mathe-Fragen - Bestes Mathe-Forum
Kadrovik.uz saytining "Savol-javob" bo'limiga xush kelibsiz. Savollaringizga mutaxassislar javob berishadi. Javoblar va huquqiy maslahatlar qonun kuchiga ega emasligini va davlat organlarida hamda sudda biror narsani asoslashda inobatga olinmasligini yodda tuting. Telegramda bog'lanish uchun rasmiy kanalimiz:

@kadrovik.uz

Avvalgi savol-javob bo'limiga o'tish uchun

Eski savollar ni bosing

Yangilik! Saytning Android ilovasini yuklab oling

Mashhur teglar

tatillar ish-haqi мехнат хомиладорлик-ва-туғиш-таътили ҳомиладорлик-ва-туғиш-таътили иш-вақти mehnat-shartnomasini-bekor-qilish dam-olish-vaqti haq меҳнатга-лаёқатсизлик йиллик-меҳнат-таътили таътили mehnat-shartnomasi ishga-kirish tolash таътиллар mehnat-daftarchasi шарртномалар халқаро isga-qabul-qilish mehnatga алимент соатбай йиллик меҳнат тугуш_таътилидан_ишга_кайтиш меҳнат-дафтарчаси ozbek мехнат-интизоми dekret-tatili uzbek хужжатлари ayollar-mehnati бўлими #xujjat бола-парвариши-таътили интизомий меҳнат-шартномасини-бекор-қилиш tatilga xizmat-safari меҳнат-шартномаси кадрлар ўқитувчи имтиёзли-пенсия 12 ўриндошлик mehnat-tatili bola-parvarishi-tatili интизомий-жазо туман-коэффициенти òrindosh dekeretni-hisoblash докторант tolaw ҳайфсан фойдаландим расчётний tugriq туғрисида - тез-ёрдам-ҳайдовчиси шартномаси-бекор-қилиш savollar bolalar-bogchasi 2yosh хомила нобут talaba-ish булиши иш-ҳақи dasturshi pondlar маълумотнома ногиронлик прогул иш-даврида-ўқиш vazifalari davolanish ярим_ставка tatilidan tugish #internet #litzenziya #dizayner #dizayn дафтарчаси жазо бериладими homiladorlik malaka-toifasi ятт keyin tatili на xizmat hujjat тулаш муддатли-меҳнат-шартномаси вақтинча-вазифа-бажарувчи салом

Eng ko`p ko`rilgan savollar, oxirgi 3 kunda

13 onlayn
0 sayt a`zosi va 13 mehmon
Bugungi tashriflar : 25002
Kechagi tashriflar : 55385
Barcha tashriflar : 4523702

Xuddi shunday savol-javob sayt yaratmoqchimisiz? Murojaat qiling.

E-mail: the-man@list.ru

Telegram: @aplyto
×

Bizning Facebook sahifamizga "Like" bosing!

Obunachimiz bo`ling!

Яндекс.Метрика
...